Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада ярим йилда бошпана бўйича 400 мингта ариза берилди
Германия узоқ йиллар давомида биринчи марта Европада энг кўп бошпана сўралган мамлакат бўлишни тўхтатди. Муҳожирларнинг асосий оқими ҳозир Суриядан эмас, Венесуэладан келяпти.
Европада 2025 йилнинг биринчи ярмида бошпана сўраб мурожаат қилинган янги аризалар сони сезиларли даражада камайди. Умумевропа бошпана агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, июн ойи охирига келиб, тахминан 400 000 та ариза топширилган – ўтган йилнинг худди шу даврига қараганда 114 000 тага кам (минус 23 фоиз). Германияда Европада бошпана изловчилар сони энг кўп бўлган давлат бўлишни тўхтатди.
Статистик маълумотлар Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Норвегия ва Швейцария бўйича маълумотларни ўз ичига олади. 29 давлатда жами 399 000 та ариза келиб тушган. Етакчилар - Франция (78 000), Испания (77 000), Германия (70 000) ва Италия (64 000).
Агентлик мурожаатлар сонининг камайишини ўтган йилнинг декабр ойида Сурияда Башар Асад режимининг қулагани билан изоҳлади. Сўнгги ўн йил ичида биринчи марта аризачиларнинг асосий қисми (49 000) Суриядан эмас, Венесуэладан келган. Афғонистондан 42 мингта янги ариза келиб тушди.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026