Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев: 20 йил ичида ШҲТ доирасида бирорта йирик иқтисодий лойиҳа амалга оширилмади
Қозоғистон президенти молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларининг йўқлиги ШҲТ камчиликларидан бири эканини таъкидлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) мавжуд бўлган 20 йилдан ортиқ вақт давомида унинг шафелигида бирорта ҳам йирик иқтисодий лойиҳани амалга оширишнинг имкони бўлмаганини айтди. Унинг сўзларини Оқўрда келтирди.
Президент таъкидлаганидек, давлатларнинг географик алоқадорлиги, транзит ва транспорт имкониятлари, улкан бозори ва иқтисодиётларнинг боғлиқлиги ташкилотнинг афзалликлари ҳисобланади.
«Шунга қарамай, тан олиш керак, 20 йилдан ортиқ вақт давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти шафелигида бирорта ҳам йирик иқтисодий лойиҳани амалга оширишнинг имкони бўлмади. Лойиҳа фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларининг йўқлиги бунинг очиқ омилидир. Шу боис ҳукумат раҳбарлари кенгашига ушбу муҳим лойиҳани яратиш имкониятларини кўриб чиқиш ва таклиф киритишни топширишни тавсия қиламан. ШҲТ минтақавий лойиҳаларига тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантиришнинг самарали платформаси жаҳон молия институтларининг илғор тажрибасини ўзлаштирган Остона халқаро молия маркази бўлиши мумкин», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг иқтисодий кун тартиби ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш, қўшма корхоналарни ишга тушириш каби вазифаларга қаратилиши керак. Биргаликда саъй-ҳаракатлар билан ташкилотнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун иқтисодий имтиёзлар базасини яратишни бошлаш мумкин эди, деди Тўқаев.
Қозоғистон президенти ташкилотнинг энергетика стратегиясини ишлаб чиқишни ҳам таклиф қилди.
«Навбатдаги Остона саммитигача ШҲТ энергетика стратегиясини мувофиқлаштиришни таклиф қиламан. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши БМТ барқарор ривожланиш кун тартибидаги мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади», деди президент.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026