Спорт | 21:32 / 05.07.2023
29275
2 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» президенти Мбаппе олдига талаб қўйди

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи жамоа форварди Килиан Мбаппе клубни эркин агент сифатида тарк этишига йўл қўймаслигини маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Менинг позициям аниқ – Мбаппе текинга қўйиб юборилмайди. Агар Килиан қолишни истаса, биз ҳам унинг қолишини хоҳлаймиз, аммо ҳар сафар буни такрорлашни истамайман. Жамоада қолиш учун Мбаппе янги шартномани имзолаши керак.

Жаҳоннинг энг яхши ўйинчисини товон пулисиз қўлдан чиқаришни истамаймиз. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Бу француз клуби. 

У ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоадан текинга кетмаслигини айтганди. Ҳозирга келиб унинг фикри ўзгарган бўлса, бу менинг айбим эмас.

Биз дунёнинг энг яхши футболчисини текинга қўйиб юбора олмаймиз. Бу барча учун тушунарли бўлиши керак», - дея Носир Ал-Хелайфининг сўзларини келтирган RMS Sport.

Маълумот учун, Мбаппенинг амалдаги келишуви 2024 йилга қадар белгиланган. У келаси мавсум жамоани эркин агент сифатида тарк этиш имкониятига эга бўлади. Франциялик 24 ёшли форвардга ҳамон «Реал» клуби асосий даъвогар саналмоқда.

Мавзуга оид