Россиялик спортчилар Пан-Араб ўйинларида суриялик сифатида иштирок этмоқда
Уларнинг исми-шарифи ва туғилган санаси ўзгартирилган.
Россиялик бир неча спортчилар Араб давлатлари ўйинларида Сурия терма жамоаси вакили сифатида иштирок этди.
Мусобақалар 5 июль куни Жазоирда бошланди. Унда россиялик велосипедчи Татьяна Малкова Tatia Malko исми билан, велосипедчи Дарья Малкова Darie Malko сифатида, бадминтончи Дарья Жежула Dasha Dhedhula исми билан, енгил атлетикачи Карина Полудкина Karina Polud исми билан, сузувчи Анастасия Сорокина эса Enas Sorkine сифатида Сурия терма жамоаси таркибида иштирок этмоқда. Шунингдек, уларнинг туғилган йиллари ҳам ўзгартирилган.
Ушбу спортчилар Сурия терма жамоаси таркибида иштирок этиши учун расман спорт фуқаролигини ўзгартириши шарт эди. Пан-Араб ўйинлари Араб давлатлари миллий олимпия қўмиталари иттифоқи томонидан ташкил этилган ва у спорт фуқаролигини ўзгартириш бўйича халқаро қоидаларга риоя қилишга мажбур.
Қайд қилинишича, россиялик дзюдочи Милана Мугу (Milana Mrad) ва гимнасткачи Александра Максимова ҳам Сурия терма жамоаси таркибига киритилган. Аммо улар қоидага биноан спорт фуқаролигини ўзгартирган.
Спорт гимнастикаси бўйича Россия терма жамоаси, шунингдек, велоспорт бўйича Россия терма жамоаси ва Умумроссия енгил атлетика федерацияси раҳбарияти ўз спортчиларини Пан-Араб ўйинларида иштирок этаётганидан бехабар эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпия қўмитаси 2022 йил февраль ойида Украина босқини бошланганидан кейин россиялик спортчиларни барча мусобақалардан четлатиш ҳақида спорт федерацияларига тавсия берган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024