Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си шахсан Путинни Украинага ядровий зарба беришдан қайтаргани айтилди, Кремль буни «фантастика» деб атади
Си Жинпингнинг шахсий мурожаати Хитой раҳбарининг 2023 йил март ойида Москвага давлат ташрифи чоғида етказилган бўлиши мумкин.
Хитой раҳбари Си Жинпинг шахсан Россия президенти Владимир Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Financial Times нашри Ғарб ва Хитойдаги расмий манбаларига таяниб хабар берди.
Си Жинпингнинг шахсий мурожаати Хитой раҳбарининг 2023 йил март ойида Москвага давлат ташрифи чоғида етказилган, деди манба.
FT маълумотларига кўра, Хитой расмийлари шу вақтдан бери Путинни ядровий қуролдан фойдаланиш бўйича яширин таҳдидлардан воз кечишга кўндирганликлари учун фахрланмоқда. Бу Хитойнинг Европа билан муносабатларини тиклаш кампаниясининг марказий қисмига айланди, деди Хитой ҳукумати вакили.
Пекин омма олдида доимий равишда Украинада ядро қуролидан фойдаланишга қарши чиққан, бироқ Ғарб Москва билан алоҳида ҳамкорлик қилгани учун бу баёнотларнинг самимий эмаслигидан хавотирда. Аммо, Си томонидан Путиннинг огоҳлантирилиши Ғарб давлатларида Хитой ёпиқ эшиклар ортида ҳам ядровий қуролга қарши риторика олиб бораётганига умид уйғотди, деб ёзди нашр.
«Хитойликлар барча даражада хабар юбориш учун масъулиятни ўз зиммасига олмоқда», деди АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийси.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Си Жинпинг Владимир Путиндан ядро қуролидан фойдаланишдан воз кечишни сўрагани ҳақидаги FT маълумотларини «фантастик» деб атади.
Владимир Путин Украинада кенг миқёсли уруш бошланганидан бери ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига шама қилиб келяпти. Президент бу ҳақда охирги марта 16 июнь куни Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда нутқ сўзлаган эди. Хусусан, Путин давлатга экзистенциал таҳдид юзага келган тақдирда Россия ядро қуролидан «назарий жиҳатдан» фойдаланиши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026