Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Altai Project Россияда номақбул ташкилот деб тан олинди
Россия Бош прокуратурасига Америка ташкилотининг Олтойдаги конларни ўзлаштиришга қарши чиқиши, шунингдек, маҳаллий халқларнинг «муқаддас ерлари»ни ҳимоя қилиш ҳаракати ёқмади.
Россия Бош прокуратураси АҚШнинг The Altai Project нодавлат ташкилоти фаолиятини Россия ҳудудида номақбул деб топди. Бу ҳақда идора 5 июль, чоршанба куни хабар берди. The Altai Project, ўз веб-сайтидаги маълумотларга кўра, Олтойдаги табиатни муҳофаза қилиш ва тадқиқотларни, шунингдек, ноёб ҳайвонлар турларини (қор қоплони, йиртқич қушлар, Олтой тоғ қўйлари) ва минтақанинг туб аҳолиси «муқаддас ерларини» ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлайди.
Россия Бош прокуратурасининг фикрига кўра, ташкилот фаолиятининг асосий йўналиши «Сила Сибири-2» газ қувурининг қурилишига қарши чиқишдир. Бундан ташқари, Россия назорат агентлигининг таъкидлашича, ташкилот Қора-Кўл конини ўзлаштиришга қарши бўлиб, ўз позициясини минтақа экологияси учун салбий оқибатлар билан тушунтирди, бу, ўз навбатида, «Россия компанияларининг рақобатбардошлигини чеклашга уринишдир».
The Altai Project веб-сайтида Бош прокуратура норозилик намойишларида қатнашишга ва бўйсунмасликка, шунингдек, Олтой Республикасида «муқаддас жойлар учун курашиш» зарурлигига чақириқларни топди. Илгари Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) халқаро нодавлат ташкилоти ва Greenpeace халқаро экологик фонди Россияда номақбул ташкилотлар деб тан олинган эди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025