Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2023
7514
1 дақиқада ўқилади

9 июл куни Тошкент метроси ҳаракати иш куни учун тасдиқланган жадвал асосида ташкиллаштирилади

Жорий йилнинг 9 июл, якшанба куни Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати ишида ўзгариш юз беради.

Фото: Kun.uz

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, шу куни метро ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

Жорий йил 9 июл куни мамлакатда муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади.

6 май куни Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари сайловларини муддатидан илгари ўтказиш бўйича қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, президент муддатидан илгари Ўзбекистон президент сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов икки ой ичида ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид