Ўзбекистон | 12:17 / 08.07.2023
47140
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар 10-12 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 10 июлда +35...+40 даража, 11-12 июлда +37...+42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25...+30 даража, кундузи 10 июлда +38...+43 даража, 11-12 июлда +40...+45 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 июлда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража, 11-12 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +24...+29 даража, кундузи 10 июлда +38...+43 даража, 11-12 июлда +40...+45 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 10 июлда +33...+38 даража, 11 июлда +35...+40 даража, 12 июлда +37...+42 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 10 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-12 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 июль кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража, 11-12 июлда кечаси +17...+22 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Мавзуга оид