Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бу мавсумдаги илк пахта очилди
Жарқўрғондаги фермер хўжалигида 2023 йил мавсумида пахтанинг «Султон» элита нави экилган.
Фото: Agro.uz
Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида бу мавсумдаги илк пахта очилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жарқўрғон туманидаги «Абдумўмин Жўраев» фермер хўжалигида илк пахта очилган.
«Далани айланар экансиз, ғўзаларнинг қадди тиклиги, ҳар бирида 15-20 тадан кўсак мавжудлиги юқори ҳосилдан дарак бераётганини англайсиз», дейилади вазирлик хабарида.
Билдирилишича, фермер хўжалигида 2023 йил мавсумида пахтанинг «Султон» элита нави экилган. Экиш ишлари 19 март куни бошланган.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026