Ўзбекистон | 09:59 / 10.07.2023
2890
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швейцария таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ташриф билан мамлакатда бўлган Швейцария ташқи ишлар вазири Игнасио Кассис билан музокаралар ўтказди.

Фото: ТИВ

«Қадрли ҳамкасбим, Швейцария ташқи ишлар вазири Игнасио Кассис жаноби олийлари билан учрашишдан мамнун бўлдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Маълум қилинишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсатдан тортиб туризмгача бўлган кенг қамровли икки томонлама муносабатларнинг кун тартибини муҳокама қилди, Ўзбекистон ва Швейцария Ташқи ишлар вазирликлари олдига алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олди. 

«Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихига қизиқиши, мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши йўлидаги ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлаши, таълим, соғлиқни сақлаш, яшил технологиялар, савдо ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун вазир жанобларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейди Бахтиёр Саидов.

Швейцария ташқи ишлар вазири Игнасио Кассис 5 июл куни ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Унинг сафари Самарқанд вилоятидаги икки томонлама ҳамкорлик объектларига ташриф билан бошланди. Тошкентда Швейцария делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид