Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ноқонуний йўл билан олинган активлар давлатга қайтарилади
Бу ҳақдаги қонун давлат секторидаги ҳокимият ва компаниялар билан боғлиқ бўлган собиқ ва амалдаги мансабдор шахсларга, шунингдек, уларнинг атрофидаги шахсларга нисбатан қўлланилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ҳужжат давлат секторидаги ҳокимият ва компаниялар билан боғлиқ бўлган собиқ ва амалдаги мансабдор шахсларга, шунингдек, уларнинг атрофидаги шахсларга нисбатан қўлланилади.
Бунинг учун гумонланувчилар умумий қиймати 13 миллион минимал ҳисоб кўрсаткичидан ортиқ, яъни 44,85 миллиард тенге ёки тахминан 100 миллион долларга тенг бўлган активлари бўлиши керак.
Ҳужжатга кўра, Бош прокуратура ҳузурида бу борадаги ваколатга эга бўлган алоҳида идора ташкил этилади.
Бундан ташқари, қайтарилган активларни бошқарадиган махсус давлат жамғармаси ва компания ташкил этилади.
Мутасаддиларнинг фикрича, бу маблағларни халқ фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш, шунингдек, жараённинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини беради.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026