07:40 / 13.07.2023
28600

2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони маълум қилинди

2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 12 июль ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 465 393 нафар.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • ўзбек тили  — 402 742 нафар;
  • рус тили  — 50 336 нафар;
  • қорақалпоқ тили  — 10 844 нафар;
  • бошқа тиллар — 1 471 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • кундузги таълим шакли — 311 097 нафар;
  • кечки таълим шакли — 11 848 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 139 154 нафар;
  • масофавий таълим шакли — 3 294 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМ (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 18 023 нафар;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 14 220 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 14 217 нафар;
  • Фарғона давлат университети — 14 199 нафар;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 13 808 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

  • Самарқанд вилояти — 55 169 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 51 167 нафар;
  • Фарғона вилояти — 43 916 нафар;
  • Тошкент вилояти — 42 152 нафар;
  • Андижон вилояти — 40 523 нафар.
Мавзу
Қабул-2023
2022/23 ўқув йили учун ихтисослашган ва президент мактаблари, коллежлар, техникумлар, бакалавриат ва магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчириш бўйича янгиликлар.
Барчаси
Top