Жаҳон | 23:23 / 13.07.2023
26041
2 дақиқада ўқилади

Россия Украина билан узоқ муддатли урушга бардош бера олмайди – Байден 

Вақт ўтиши билан Путин сиёсий ёки иқтисодий сабабларга кўра агрессияни чеклашга мажбур бўлади, деди АҚШ президенти. 

Фото: AP

Россия Украина билан кўп йиллик урушга бардош бера олмайди ва вақт ўтиши билан Кремль ўз тажовузини камайтиришга мажбур бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Ҳельсинки шаҳридаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

«Россия ўзининг ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, йиллар давомида урушни қўллаб-қувватлай олмайди. Ўйлайманки, шундай вазиятлар бўладики, охир-оқибатда президент Путин бу урушни давом эттириш Россиянинг иқтисодий ва сиёсий манфаатларига тўғри келмаслигини англаб етади. Лекин бу қачон содир бўлишини аниқ айта олмайман», деди Байден. 

АҚШ президентининг таъкидлашича, аслида Россия бу урушда аллақачон мағлуб бўлган, бу эса Путин учун «ҳақиқий муаммо». Байденнинг фикрича, Украина Қуролли кучларининг жанг майдонидаги муваффақияти Россияни ҳақиқий тинчлик музокараларини бошлашга ундаши мумкин. 

Шу билан бирга Байден Россия президенти Украинада ядро қуролидан фойдаланиши мумкинми, деган саволга ҳам жавоб берди. Америка раҳбари ҳозир бундай хавф борлигига ишонмайди. 

«Путиннинг ядро қуролидан фойдаланиши ҳеч қандай истиқболда йўқ», деди Байден.

Мавзуга оид