Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи марта 8 млн тонна ғалла етиштирилди
Ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ғаллакорлари биринчи марта 8,1 млн тоннадан зиёд дон етиштирди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Жумладан, ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида гектарига 74,8 центнер, Тошкентда 74,2 центнер, Самарқандда 73,8 центнерни ташкил қилди.
Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та (шундан, 8та маҳаллий) кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди.
Шу билан бирга, Республика бўйича ўртача ҳосилдорлик 71-73 центнерни ташкил этган бўлса, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Учқўрғон, Поп, Тўрақўрғон, Мирзачўл, Пахтакор, Қамаши, Норин, Олтинсой, Сариосиё, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музробод, Термиз, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Бувайда, Данғара, Қува, Олтиариқ ва Фурқат туманларида 76-80 центнерга етди. Баъзи фермер хўжаликлари 95-100 центнер ҳосилдорликка эришди.
Мавзуга оид
15:41 / 23.02.2026
Ер унумдорлигига қараб ер солиғи ҳисобланиши тартиби ўзгаради
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
14:46 / 02.01.2026
Пахта ва ғалла навлари янгиланади: тезпишар серҳосил навлар жорий этилади
14:15 / 10.12.2025