Ўзбекистон | 19:30
1224
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди

Мазкур дронларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та агродрон олиб келинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Жаҳон банки кўмагида олиб келинган мазкур дронларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

“Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда. “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг 30 нафар мутахассиси дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда, келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган”, дейилади хабарда.

9 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишганди. Тақдимотда қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган, талабаларни агродронлардан фойдаланишга ўқитиш йўлга қўйилиши айтилганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид