Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат боғчалар сони қарийб 23 мингтага етди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда таълим тизими 6 йил давомида ривожланиши динамикасини таҳлил қилди.
Қайд этилишича, 2017-2022 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1,4 мингтадан 22,8 мингтани ташкил этган ҳолда, болаларни мактабгача таълим ташкилотлари билан қамров 932 минг нафардан 2,1 млн нафаргача етказилган.
Охирги 7 йил ичида умумтаълим мактабларида жами ҳисобда 2 551 та реконструкция ҳамда 2 325 та мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 643 минг нафардан ортиқ янги ўқувчи ўринлари яратилган. 2017 йилда яратилган ўқувчи ўринлари сони 47 534 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 120 719 нафарни ташкил этяпти.
Олий таълимда талабалар қамрови 2017-2022 йилларда мос равишда 297,7 минг ҳамда 1 042,1 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу олий таълим билан қамров 4,3 бараварга ўсганини билдиради.
2017-2022 йиллар давомида олий таълим муассасаларида докторантурага қабул квоталари ҳам сезиларли даражада кўтарилди. 2017 йилда докторантура қабул квоталари 247 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 2 747 нафарга етди.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026