Вуҳледар учун жанглар уруш бошидан буён олиб борилмоқда. Аммо шаҳарда ҳамон одамлар яшамоқда
Украинада урушнинг 508-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ғалла келишуви доирасида Қора денгиз бўйлаб ҳаракатланишига рухсат берган Украинанинг сўнгги кемаси Одесса портидан сузиб кетди. Ғалла келишуви муддати 17 июл куни якунланди, Россия уни узайтиришга рози бўлмади.
- 2022 йил сентябрида асирлар алмашинуви доирасида Россия асирлигидан озод этилгач, бир неча ой Туркияда назоратда қолган ва шу ой Украинага қайтган «Азов» полки командири Денис Прокопенко шахсий таркиб билан учрашди. Яқин вақтлар ичида у хизмат вазифаларини бажаришга қайтиши керак, ҳозирча эса тикланиш жараёнини ўтамоқда.
- Аннексия қилинган Севастопол губернатор Михаил Развожаев 16 июл куни тонгда дронлар орқали «ёппасига ва давомли» ҳужумлар амалга оширилганини маълум қилди. Барча дронлар уриб туширилгани, жабрланганлар йўқлиги айтилган.
- Владимир Путин агар Украина қуролли кучлари кассетали ўқ-дориларни қўлласа, Россия қўшини ҳам шундай жавоб қайтаришини маълум қилди. Бундай турдаги қуроллар АҚШдан Украинага юборилган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетидан ўрин олган. Володимир Зеленский бу ўқ-дорилар фақат мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга нисбатан қўлланишини ваъда қилган ва «Россия улардан доимий равишда фойдаланиши»ни қайд этган. РФ мудофаа вазирлиги эса буни рад этади.
Вуҳледардаги ҳаёт
Вуҳледар — оккупация остидаги Донецкдан 50 километр жануби-ғарбдаги шаҳар. Вуҳледар атрофида жанглар Россия босқинининг илк кунларидаёқ бошланган. 2023 йил январида РФ армияси шаҳарнинг жанубий-шарқий қисмидаги дала ҳовлилар ҳудудида мустаҳкам ўрнашиб олганди, аммо бу ҳужум вақтида катта йўқотишларга учралганди. Феврал ойида эса Россия Вуҳледар яқинида, украинлар таъбири билан айтганда «танклар иштирокидаги йирик жанг»ни ютқазганди. Шунга қарамай, Россия қўшини шаҳарни ўққа тутишда давом этмоқда: сўнгги зарбани улар 15 июл куни йўллашган, ҳеч ким жабрланмаган.
Кенг кўламли босқин бошлангунига қадар Вуҳледарда 15 минг атрофида одам яшаган — ҳозирда шаҳарда тинч аҳоли вакилларидан юзга яқин киши қолган. Амалда барча бинолар шикастланган ёки вайрон бўлган, шаҳарда электр ва ичимлик суви таъминоти йўқ.
Вуҳледар яқинидаги украин жангчилари
Лвив областида ўқ отишни ўрганаётган ўсмирлар
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024