Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Россияда «ватанга хиёнат» моддаси бўйича очилган ишлар сони кўпайган
БМТ Россияда «ватанга хиёнат» ва «жосуслик» моддалари бўйича ҳибсга олишларни «бундай ҳолатлар устидан жамоатчилик назорати мураккаблигини ҳисобга олиб, хавфли восита» деб ҳисоблайди. БМТ махсус маърузачилари WSJ журналисти Эван Гершковични озод қилишга чақирди.
2022 йилда Россияда «давлатга хиёнат» моддаси бўйича 24та иш қўзғатилган, 16 киши ушбу айблов бўйича судланган. Айни пайтда, 2023 йилнинг дастлабки олти ойида камида 43 нафар гумонланувчи «давлатга хиёнат»да айбланган. Бундай маълумотларни 17 июль, душанба куни БМТнинг Россиядаги инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича махсус маърузачиси Мариана Кацарова ҳамда фикр эркинлиги ва уларни эркин ифода этиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси Айрин Хан тақдим этди.
Мутахассислар Россияда жосусликда айбланаётган The Wall Street Journal (WSJ) журналисти Эван Гершковичнинг тақдирини эслатди. Москванинг Лефортово суди май ойида унинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини 30 августгача узайтирди. АҚШнинг Россиядаги элчиси Трейси Линнинг кўплаб сўровларига қарамай, ҳозирча унга фақат иккита консуллик ташрифига рухсат берилган, дея эслатади БМТ. Гершкович 100 кундан ортиқ вақтдан бери Москвадаги Лефортово қамоқхонаси тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
«Гершковичнинг ҳибсга олиниши сўнгги пайтларда Россия Жиноят кодексининг жосуслик ва давлатга хиёнат тўғрисидаги моддалари бўйича фуқароларни ҳибсга олиш ҳолатлари кўпайганидан далолат беради ва биз бу ўсиб бораётган тенденциядан хавотирдамиз», деди махсус маърузачилар. «Айбловларнинг оғирлиги ва бундай ҳолларда жамоатчилик назорати қийинлигини ҳисобга олсак, бу хавфли восита», дея қўшимча қилди улар.
Мутахассислар қўшимча қилишича, мухбир 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин, унинг иши «17 ой аввал Украинада кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Россияда фикр ва сўз эркинлиги, шунингдек, мустақил журналистиканинг қаттиқ чекланишига мисолдир».
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026