Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Россия билан божхона хизмати ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлади
13 июль куни президент «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
«Ўзбекистон ҳукумати ва Россия ҳукумати ўртасида 2022 йил 2 декабрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин», дейилади ҳужжат матнида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидаларининг Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги, шунингдек, унинг бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли органга тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига унинг қоидалари ижроси устидан назоратни белгиланган тартибда таъминлаш топширилди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025