Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ўқитувчи ва абитуриентларга “Миллий сертификат” олиб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Ҳоким ёрдамчиси ўқитувчидан 11 100 доллар олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қашқадарё вилоятида йирик миқдордаги пул эвазига ўқитувчи ва абитуриентларга “Миллий сертификат” олиб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ва унинг жиноий шериклари ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, вилоят педагогларни янги медотикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчиси Н.Ш. ўқитувчи Д.Х.дан 20 нафар ўқитувчининг ойлик маошига устама қўшилишини таъминловчи ва 39 нафар абитуриентга олий ўқув юртига киришга имтиёз берувчи “Миллий сертификат” олиб бериш эвазига 17 700 доллар талаб қилиб, шундан 6 600 долларни қўлга киритган.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Ш. Д.Х.дан қолган 11 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Н.Ш.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қарши шаҳридаги “Т” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи Ш.Р. ўқитувчи ва абитуриентларга қалбаки “Миллий сертификат” тайёрлаб бериш эвазига Н.Ш.дан 6 600 долларни олганлиги аниқланиб, яна 11 100 долларни олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
08:32 / 21.04.2026