Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Jizzakh корхонаси: қувватларнинг кенгайтирилиши, янги технологияларнинг жорий этилиши ва брендларнинг янги портфели
ADM Jizzakh мульти бренд автомобиль корхонаси ташкил этилган кундан бошлаб ривожланишнинг янги уфқларини кашф этмоқда. Мазкур корхона ўз олдига юқори сифатли ва арзон автомобилларни маҳаллий бозорга етказиб бериш орқали мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантиришни улкан мақсад қилиб қўйган.
ADM Jizzakh шунчаки ишлаб чиқариш майдони эмас, у бутун соҳани ўзгартира оладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳадир. Доимий янгиланиш ва модернизация қилиш жараёни орқали корхона ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини, технологияларини ва жараёнларни мунтазам равишда такомиллаштириб бормоқда.
Технологик тараққиёт ва инновациялар автомобиль саноати муваффақияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган дунёда, АDM Jizzakh доимо пешқадам бўлишга интилмоқда. Йўлтанламас автомобиллардан тортиб оилавий седанларга қадар, корхонанинг конвейеридан чиқадиган ҳар бир автомобиль доимий такомиллаштириш ва инновацияларга интилаётган жамоанинг ҳаракати натижасидир.
Айни пайтда корхонада Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендларига мансуб 16 хил автомобиль моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Йилнинг фақатгина биринчи ярмининг ўзидаёқ барча йўналишларда улкан муваффақиятларга эриша олдик.
Йилнинг бошиданоқ ADM Jizzakh корхонасида иш 2 смена асосида йўлга қўйилиб, бу қўшимча 600 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 баробарга oшириш ва шу орқали корхона қувватини йилига 60 минг йиғиладиган автомобилгача кенгайтириш имконини берди. Агар 2022 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 7351 дона автомобилни ташкил этган бўлса, 2023 йилда фақатгина биринчи ярим йилликнинг ўзида 10729 дона автомобиль ишлаб чиқарилишига эришилди. Биринчи ярим йилликда жами инвестициялар ҳажми салкам 40 миллион долларни ташкил этди.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш
Жорий йилнинг охиридаёқ ADM Jizzakh корхонаси барча тайёргарлик ишларини якунлаб, 2024 йил март ойиданоқ автомобиллар йиғишнинг тўлиқ циклига ўтишни мақсад қилган. Айни пайтда корхонада бўяш, пайвандлаш ва йиғиш тцехлари қурилиши якуний босқичида. Яқин вақтларда корхона барча жараёнларни автоматлаштириш даражасини 33 фоизга етказишни режалаштирмоқда, бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш имконини беради.
Узоқ муддатли ҳамкорлик
2023 йил 2 июнь куни ADM Jizzakh корхонаси кластерининг қурилиш майдончасида вақт капсуласини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Кореянинг DASAN DMC kompaniyasi билан ҳамкорликда босим остида усули билан автомобиль компонентларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхона қурилиши бошланганлигини ифодалади. Қўшма корхона учун режалаштирилган инвестициялар ҳажми 8,2 миллион долларни ташкил этади.

Янги корхонада, ADM Jizzakh етказиб берувчилари кластери ҳузурида олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, қурилмалар панели, марказий консоль ва бошқа йирик ўлчамли пластик қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалар ишлаб чиқарилиши амалга оширилади.
Ходимларнинг ўқитилиши ҳамда янги иш ўринларини яратилиши
Корхона раҳбарияти ҳар бир ходим учун иш жойини қулай ва ёқимлига айлантиришга интилиб, барча учун тенг имкониятларни фаол қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунда корхонада 600 дан ортиқ киши иш билан таъминланган.
Данияр Давлетияров — Бош директор
Ҳар бир жамоа аъзосининг иши биз учун муҳим, биз қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини, шунингдек, ривожланиш ва ўсиш учун максимал имкониятларни таъминлашга ҳаракат қиламиз. Биз ҳамиша ривожланиш тарафдоримиз, шунинг учун биз ходимларимиз учун тренинглар ташкил этишга, уларнинг малакасини мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам оширишга ҳаракат қилмоқдамиз.

ADM Jizzakh замонавий саноат ишлаб чиқариши учун малакали кадрлар тайёрлашда фаол позицияга эгадир. Масалан, айни дамда техник жамоамиз стажировка доирасида Вьетнамга, THACO АUTO корхонасига жўнаб кетишди ва у ерда автомобиллар ишлаб чиқариш тўлиқ цикли кўникмаларини эгаллашмоқда.
ADM Jizzakh корхонаси ICO 9001 сертификатини янгилади
Бу корхонанинг сифат ва доимий такомиллаштиришга интилишининг эътирофидир. Барча саъй-ҳаракатлар АDM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар бир автомобиль халқаро стандартларга мос келишини таъминлашга қаратилгандир.
Янги моделлар ва бренд портфелининг тўлдирилиши
Қисқа вақт ичида АDM Jizzakh корхонаси йиғиш линиясида Kia’нинг учта янги модели ўзлаштирилди: Cerato седани, Seltoʼнинг янгиланган версиясини, ҳамда Kia Bongo тижорат автомобилини. Chery линиясидан – ёрқин Аrrizo 6 PRO седанини. Бундан ташқари, 7 июнь куни GREAT WALL МОТОR компанияси билан ўзаро муносабатлар меморандуми имзоланди ва шу орқали портфель HAVAL бренди билан тўлдирилди.
Умуман олганда, ADM Jizzakh корхонасида ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилиши Ўзбекистон ва маҳаллий автомобиль бозори учун ажойиб янгиликдир. Янги технологияларни жорий этиш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш компаниянинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини таъминлайди.
Телефон: (+998) 71−202−69−99.
Instagram: @admjizzakh
Youtube: АDM Jizzax
Реклама
Мавзуга оид
11:00 / 28.04.2026
Kia K3 Ўзбекистонда: ADM Jizzakh’да янги модел ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
17:00 / 13.04.2026
Kia’нинг янги седани Ўзбекистон йўлларига чиқиш учун ҳозирлик кўрмоқда
11:18 / 28.03.2026
ADM Jizzakh Kia Sonet маҳаллийлаштирилишини тасдиқлади: маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат қўлга киритилди
17:00 / 11.03.2026