Авто | 11:00 / 28.04.2026
13623
3 дақиқада ўқилади

Kia K3 Ўзбекистонда: ADM Jizzakh’да янги модел ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

2026 йил 27 апрелда ADM Jizzakh заводида CKD технологияси асосида янги Kia K3 моделини ишлаб чиқариш бошланди. Бу Ўзбекистон автомобил бозори учун муҳим босқич бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва Kia брендининг моделлар қаторини кенгайтиришни ифодалайди.

Фото: ADM Jizzakh

Kia K3 модели Kia Sonet’дан кейин бренднинг корхонада тўлиқ технологик цикл бўйича ишлаб чиқариладиган иккинчи модели бўлди. Лойиҳа йилига 25 минг донагача автомобил ишлаб чиқариш ва қувватни 40 минг донагача оширишни назарда тутади.

Лойиҳани амалга ошириш учун корхонада замонавий ускуналар билан жиҳозланган пайвандлаш, бўяш ва йиғиш цехларини ўз ичига олган янги ишлаб чиқариш участкалари ишга туширилди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш автомобиль кластерини ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш улушини ошириш стратегиясининг бир қисми сифатида қаралади.

Янги модел Kia K3 ихчам седанлар сегментига киради. У фастбек элементлари, LED оптикаси ва 17 дюймли енгил қотишмали дисклари билан ифодали дизайнга эга бўлиб, автомобилнинг динамик характерини намоён этади.

Салонда икки ҳудудли иқлим назорати, 10,25 дюймли кенг экранли мультимедиа тизими, Apple CarPlay ва Android Auto тизими қўллаб-қувватланиши, атмосфера ёриткичи, шунингдек, смартфон учун симсиз қувватлаш тизими мавжуд. Кенг салон, пухта ўйланган эргономика ва 544 литр сиғимли юкхона моделни кундалик вазифалар учун қулай қилади.

Хавфсизлик тизимлари орасида ҳайдовчига ёрдам беришнинг замонавий тизимлари (ADAS) мавжуд бўлиб, улар фронтал тўқнашувларнинг олдини олиш, кўринмас ҳудудларни назорат қилиш ва автомобилни йўл тасмасида ушлаб туриш тизимларини ўз ичига олади.

Модел 123 от кучига эга 1,6 литрли ва 100 от кучига эга 1,4 литрли бензинли двигателлар билан тақдим этилади, бу айниқса шаҳар шароитида талаб қилинадиган динамика ва ёнилғи сарфи ўртасидаги мақбул мувозанатни таъминлайди.

Kia K3 — ўз сегментида жозибадор танлов бўлиб қолаётган ҳолда, услуб, жиҳозланиш ва ишончлиликни ўзида мужассам этган замонавий ва кўп қиррали седан.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Kia автомобилларига 5 йил ёки 150 минг километр йўл босиш кафолати берилади. Автомобил нархлари 2026 йил май ойида расман эълон қилинади.

ADM Global: E-mail | Сайт | Facebook | Instagram | YouTube | X | LinkedIn

ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Kia Uzbekistan:

Телефон: (+998) 55−500−83−33

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид