Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: "Яшил" энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Alutex корхонаси фаолияти билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент бу ердаги иш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди.
- Дунёдаги етакчи компаниялар билан биргаликда умумий қуввати 15 гигаваттдан ортиқ қуёш ва шамол станцияларини барпо этмоқчимиз. “Яшил” энергетика - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун тайёр бозор, катта имконият. Фақат асосий талаб - сифат, - деди президент.
Корхонага Италия, Жанубий Корея ва Туркиядан энг замонавий ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Натижада 400та янги иш ўрни яратилган. Сентябрь ойидан қўшимча янги 130 турдаги алюмин профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Импорт ўрнини босишдан ташқари, маҳсулотларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:24 / 26.01.2026
Сергелида уч қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025