Жаҳон | 11:29 / 22.07.2023
7336
2 дақиқада ўқилади

Навалний «экстремизм» бўйича ҳукм чиқарилишидан олдин ЖИЗОга юборилди

Бир йилда 180 кунни жазо камерасида ўтказган Алексей Навалний яна ЖИЗОга жўнатилди — 4 августга қадар. «Экстремистик» иши бўйича ҳукм эълон қилиниши шу кунга белгиланган.

Фото: Евгений Фельдман / «Медуза»

Владимирдаги 6-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний 17-марта жазо камерасига (ЖИЗО) жўнатилди, деди унинг адвокати Вадим Кобзев 21 июль, жума куни. «Бир соат олдин Алексей Навалний яна жазо камерасига жойлаштирилди. У ўзини нотўғри таништирган. 13 суткага. Айнан ҳукм эълон қилинган кунгача», - деб ёзади Кобзев. Навалний ЖИЗОда 4 августгача қолади - шу куни унга «экстремизм» иши бўйича ҳукм эълон қилиниши режалаштирилган

Сиёсатчи мунтазам равишда турли баҳоналар билан узоқ муддатга ЖИЗОга юбориляпти. Умуман олганда, 2022 йилнинг ёзида у кўчирилган Мелиховодаги колонияда сиёсатчи 180 кунни ЖИЗОда ўтказди ва яна 13 кунни ўтказади. 

Куни кеча оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик учун ёпиқ бўлган суд жараёни якунига кўра, прокуратура Навалнийни «экстремизм» иши бўйича 20 йилга махсус режимли колонияга озодликдан маҳрум қилишни сўрагани маълум бўлди. 

Сиёсатчи Россия Жиноят кодексининг 6та моддаси бўйича айбланмоқда: экстремизмга даъват қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузувчи ташкилот яратиш, экстремизмни молиялаштириш, экстремистик жамиятни яратиш, вояга етмаганларни хавфли ҳаракатларга жалб қилиш ва нацизмни оқлаш. 

Махсус режимдаги колонияларда қамоқда сақлашнинг энг қаттиқ шароитлари мавжуд. Қонунга кўра, унда жиноятни ўта хавфли такрор содир этганликда айбланган, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган, шунингдек, ўлим жазоси афв этиш тартибида муайян муддатга алмаштирилган маҳкумлар жазони ўтайди. 

Мавзуга оид