Фарғонада хусусий университетлардан бири лицензияси бекор қилинди
Valley Innovative University фаолиятида қўпол қоидабузарликлар аниқланган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан Valley Innovative University масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 декабрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия бекор қилинди.
Бунга олий таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган қўпол қоидабузарликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жумладан,
- олий таълим ташкилотининг лицензияда кўрсатилган фойдаланиш учун ажратилган бино-иншоотлари муассисларга мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида тегишли эканини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг HEMIS ахборот тизимига таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисида тўғри ва тўлиқ маълумотлар киритилмаган;
- ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги жорий этилмаган;
- таълим ташкилотининг банкдаги ҳисоб варағида 150 минг АҚШ доллари ёки шу миқдор эквивалентдаги маблағ мавжуд эмас;
- 60 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона ва 20 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилмаган;
- таълим олувчилар ҳар бир фандан ўқув адабиётлари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари) билан таъминланмаган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
12:32 / 18.01.2025
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:09 / 15.01.2025
“Онажон, энди Россияга кетманг” — навоийлик тадбиркор сабаб Фарғонада она ва болалари энди янги уйда яшайди
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
17:30 / 28.12.2024