Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий миллий гвардиялари қўшма машғулотлари бошланди
Режага кўра, тактик-махсус, ўт ўчириш, тоғ тайёргарлиги, алоқа тайёргарлиги бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади.
23 июль куни Қирғизистонда маҳаллий Қуролли Кучлар Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари Миллий гвардиясининг махсус ва муҳандислик бўлинмалари ҳамкорлигида қўшма тактик ва ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kaktus.media хабар берди.
Машғулотлар «Эделвейс» ҳарбий қисми ўқув марказида 2 августгача давом этади.
«Ҳафта давомида ҳарбий хизматчилар ўзбекистонлик ҳамкасблар билан биргаликда махсус кучлар бўлинмаларини тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқади. Режага кўра, тактик-махсус, ўт ўчириш, тоғ тайёргарлиги, алоқа тайёргарлиги бўйича қўшма машғулотлар, шунингдек, муҳандислик ва сапёр бўлинмалари учун махсус ўқув машғулотлари ташкил этилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026