Россия буғдойи Қозоғистонники ниқоби остида Ўзбекистонга етказилгани аниқланди
Қозоғистонда Россия буғдойини ноқонуний экспорт қилиш канали тўхтатилди.
25 июль куни Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги (ММА) Россия буғдойини мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб кириш схемаси аниқлангани бўйича тергов ниҳоясига етганини маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 2021-2022 йилларда Марказий Осиё мамлакатларига (Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) келиб чиқиши Қозоғистондан эканини тасдиқловчи сохта ҳисоб-фактуралар билан қиймати бир миллиард тенгедан (26 млрд сўм) ортиқ бўлган 26 минг тонна рус буғдойини экспорт қилган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
ММА версиясига кўра, судланувчи халқаро транзит тарифи бўйича ташиш учун жами 460 миллион тенгелик тўловлардан бўйин товлаган.
Расмий маълумотларга кўра, 2019 йилдан 2023 йил майигача Шимолий Қозоғистон вилоятига Россиядан 450 минг тоннадан ортиқ буғдой импорт қилинган. Кейинчалик ушбу буғдой Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига расмийлаштирилган. Ҳужжатлаштирилгандан сўнг маҳсулотлар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилинган.
ММА қўшимча қилишича, сўнгги бир ярим йил ичида Павлодар вилоятида 5,4 миллиард тенгедан ортиқ сохта ҳисоб-фактураларни расмийлаштиргани учун беш киши жиноий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024