Ўзбекистон | 23:22 / 26.07.2023
16871
1 дақиқада ўқилади

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари саммити ўтказилади

Тадбир август ойида бўлиб ўтади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

26 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ўртасида видеоконференц-алоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди. 

Учрашувда жорий йил август ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинган. 

Вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби, шунингдек, саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид