Иқтисодиёт | 09:35 / 26.07.2023
19313
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга 1,3 млрд долларлик маҳсулотлар сотди

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 1,3 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1 млрд ҳамда 699,3 доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

—  Туркия – 617 млн;
—  Афғонистон – 367,4 млн;
—  Қирғизистон – 350 млн;
—  Тожикистон – 287,5 млн;
—  Франция – 195,3 млн;
—  БАА – 113 млн;
—  Эрон – 95,5 млн АҚШ доллари.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 5,3 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 4,4 млрд ҳамда 2,2 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Мавзуга оид