18:52 / 27.07.2023
5128

Фуқаролик судлари 1,3 трлн cўм мажбурий тўловларни ундириш ҳақида буйруқ чиқарди 

Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ярим йиллик фаолияти бўйича ахборот берилди. 

2023 йил биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1,3 трлн cўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 224 мингдан ортиқ суд буйруғи чиқарилди. Улар вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқаларни ташкил қилади. Бу ҳақда Олий суд хабар берди. 

Шунингдек, 235 171 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг 176 108 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 25 716 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 29 608 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 739 таси бўйича ишни юритиш тугатилган. 

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 81 694 таси битимлар билан боғлиқ, 31 784 таси никоҳдан ажратиш, 8 664 таси уй-жой муносабатлари билан боғлиқ, 2 929 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 1 703 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади. 

Никоҳдан ажратишга оид кўриб тамомланган ишларнинг 17 478 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 10 361 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 2 552 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 393 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган. 

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 7 310 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 182 та қарор бекор қилиниб, 479 та суд қарори ўзгартирилди. 

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 774 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 228 та қарор бекор қилиниб, 75 та суд қарори ўзгартирилган. 

Шунингдек, кассация инстанциясида 30 та фуқаролик иши такроран кўриб чиқилди. 15 та суд қарори бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди. 

Top