22:15 / 27.07.2023
9412

Навалний жамоаси Путинга қарши акция эълон қилди 

Мухолифатчи тарафдорлари уни «маънисиз урушни бошлаган қотил» деб ҳисобламоқда. 

Фото: AP

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг шериклари бутун дунё бўйлаб «Путин – қотил» деб номланган норозилик акциясини эълон қилишди. У 2023 йилнинг 20 августида, Навалний заҳарланганининг уч йиллигида бўлиб ўтади. 

«Қўрқув, зўравонлик, қотиллик — Путин ҳокимияти 20 йилдан ортиқ вақт давомида шунга асосланиб фаолият юритмоқда. Россияда унга қаршилик кўрсатганлар, мамлакатимизнинг эркин келажаги учун курашганлар унинг биринчи қурбонига айланди. Энди Путин XXI асрда, қўшни давлатда ҳар куни юзлаб ва минглаб одамлар ҳалок бўлаётган даҳшатли ва энг маъносиз урушни бошлади. Путин — қотил. Келинг, бу ҳақда иложи борича баланд овозда айтайлик», дейилади Навалний тарафдорлари чақириғида. 

Мухолифатчи жамоаси 20 август куни «хавфсиз мамлакатларда яшовчи барчани» митингга чорлади. Фаоллардан «Путин – қотил» ибораси билан видео ёзиб олиш ва тайёрланган ташвиқот материалларини тарқатиш сўраляпти. 

Top