Жаҳон | 08:26 / 27.07.2023
3763
1 дақиқада ўқилади

NYT: АҚШ Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари ҳақида Ҳаага суди билан маълумот алмашади

АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятлари тўғрисидаги далилларни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) билан бўлишишни бошлашни буюрди, деб ёзади The New York Times вазиятдан хабардор бўлган исмини ошкор этмаган расмийларга таяниб. 

Фото: Getty Images

Уларга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги бундай ҳаракатга қарши чиққан. Пентагон маълумотларига кўра, Ҳаагадаги суд билан ҳар қандай ҳамкорлик хорижда жойлашган АҚШ қўшинларини сиёсий жиҳатдан таъқиб қилиш имкониятларини очиши мумкин, дея таъкидлайди Reuters. 

Оқ уй ХЖСга алоқадор ҳамкорлик тафсилотларини журналистлар билан муҳокама қилишдан бош тортди. Қўшма Штатлар Рим статутини имзолади, аммо кейинчалик имзосини қайтариб олди. 

Аввалроқ Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида Европа Иттифоқи, АҚШ ва Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурорларини ўз ичига олган халқаро тергов маркази (ICPA) иш бошлади. У Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ жиноятларни тергов қилади. 

Eurojust қайд этишича, марказнинг ташкил этилиши махсус трибунал яратиш йўлидаги биринчи қадамдир, чунки марказ томонидан тўпланган материаллар Украинадаги босқинчилик жинояти бўйича иш қўзғатиш учун асос бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид