Жаҳон | 13:16 / 27.07.2023
8242
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукумати сафарбарлик бўйича чақирув қоғози шаклини тасдиқлади

Россия ҳукумати сафарбарлик чақирув қоғози шаклини тасдиқлади, деб хабар берди Faridaily Telegram-канали. 

Фото: Кирилл Зыков / АГН Москва

Канал сафарбарлик деярли бир йилдан бери давом этаётган бўлса-да, бундай ҳужжат расман мавжуд бўлмаганига эътибор қаратди. Хусусан, ўтган йилнинг кузида ҳарбий хизматга чақирув варақасининг намунавий шакли қўлланилган.

Сафарбарликка жалб қилинганлар учун мўлжалланган чақирув қоғозида президент Владимир Путиннинг «сафарбарлик эълон қилиш тўғрисида»ги фармонига ҳавола (ҳужжат рақами ва «қисман» ёзуви кўрсатилмаган), шунингдек, ҳарбий комиссарликка ўзи билан ҳужжатлардан ташқари, ҳожатхона буюмлари ва бир кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини олиш кераклиги билдирилган.

Бундан ташқари, чақирилувчилар ҳарбий комиссарликка узрли сабабсиз келмаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилган - аммо қонунга кўра, ҳарбий комиссарликка келмаганлик учун фақат маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид