Ўзбекистон | 09:01 / 27.01.2026
1448
1 дақиқада ўқилади

Камбағал оилалар реестридагилар учун сафарбарлик чақируви резерви хизмати бепул қилинади

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади. Шу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади, хизмат билан боғлиқ харажатлар эса Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағидан молиялаштирилади.

Фото: Kun.uz 

Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ имконияти берилади.

Мазкур йўналишда субсидия ажратиш амалиёти бекор қилиниб, ҳарбий хизмат билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағи ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, фармонда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид