Шимолий Корея Корея уруши тугаганининг 70 йиллигини нишонламоқда
Шимолий Корея давлат матбуоти байрамлар миқёси тарихда қолиши ҳақида хабар бермоқда. Юбилейни нишонлаш учун Шимолий Кореяга Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам келди.
Шимолий Кореяда 26 июль, чоршанба куни Кореяда уруш тугаганининг 70 йиллиги муносабати билан кенг кўламли байрам тадбирлари бошланди. Давлат матбуоти «байрамларнинг миқёси тарихда қолиши» ҳақида хабар берди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қабристонга ташриф буюриб, у ерда Кореяда жанг қилган хитойлик аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва Хитой собиқ етакчиси Мао Цзедуннинг тўнғич ўғли Мао Анин қабрига гулчамбар қўйди.
Хитой халқаро миқёсда яккаланиб қолган Шимолий Кореяга ўта муҳим иқтисодий ёрдам кўрсатиб, Шимолий Кореянинг узоқ йиллик иттифоқчиси ҳисобланади. Бир пайтлар Мао Анин икки давлат ўртасидаги муносабатлар «тишлардек яқин» эканини айтган эди.
Корея уруши 1950 йилда бошланиб, 1953 йил 27 июлда ўт очишни тўхтатиш битими имзоланиши билан якунланди, аммо тинчлик шартномасига қўл қўйилмаган. Расмий маълумотларга кўра, икки Корея давлати ҳали ҳам уруш ҳолатида. 27 июль Шимолий Кореяда «Ғалаба куни» сифатида нишонланади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам байрамни нишонлаш учун Шимолий Кореяга келди. Пхенян аэропортида уни мадҳия ва қизил гилам билан кутиб олишди. Оммавий ахборот воситалари суратларни эълон қилди, улардан Шойгуни Шимолий Корея мудофаа вазири Кан Сун Нам ва минглаб аскарлар кутиб олганини кўриш мумкин.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
12:10 / 21.01.2025
Зеленский асирга олинган КХДР аскари сўроққа тутилган видеони эълон қилди
14:38 / 17.01.2025
Шимолий Корея ҳарбийлари илк бор Москвада 9 май парадида қатнашади
23:55 / 16.01.2025
Корейслар Курскда шиддат билан урушмоқда. Нега?
16:53 / 15.01.2025