Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкентдаги чанг инсон саломатлиги учун зарарли эмаслиги аниқланди» – «Ўзгидромет» раиси ўринбосари
Тошкентдаги чанг бўронлари қаердан кириб келаётгани ва унинг таркиби бўйича масъуллардан изоҳ сўралди.
27 июл куни Экология вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир давомида Kun.uz мухбири Тошкент шаҳри ҳавоси ифлос шаҳарлар рўйхатида доимий етакчилардан бўлиб келаётгани ва чанг манбаси ҳақида масъуллардан изоҳ сўради. Саволга «Ўзгидромет» хизмати агентлиги директори ўринбосари Феруз Сафаров жавоб берди.
“Тошкентда ҳаво ифлосланиши бўйича Гидрометеорология хизматининг 14 та кузатув пунктлари мавжуд. Шулардан иккитаси жаҳон талаблари асосида автоматлаштирилган ва уларнинг маълумоти реал вақт давомида узатиб бориляпти.
Бизда Тошкентда ҳаво сифати даражаси 50 йилдан буён ўрганиб келинмоқда. Чанг бўронлари бу аввало саноатнинг ривожланиши, қурилишларнинг ривожланиши, автомобилларнинг кўпайиши оқибати. Буларни бартараф этиш бўйича президентимиз фармони билан ҳудудларнинг саноатлашганидан келиб чиқиб, кичик автоматик датчиклар ўрнатилмоқда.
Бу фармонда атмосфера ҳавосига ташланаётган ташланмаларнинг манбайини аниқлаш ва уларга қарши кураш масалалари ҳам ўрин олган.
Эътибор берсангиз, бизда ҳавонинг ифлосланиш даражаси доимо юқори эмас. Сиз олаётган маълумотлар ваколатли давлат органлари маълумотидан олинмаган. Буни биз бир неча марта айтиб келяпмиз. Биз ҳозир АҚШ элчихонаси маълумотларини ўзимизнинг маълумотлар билан бирлаштириб, солиштириб кўряпмиз. Уларда чиқаётган маълумотлар ўртача, инсон саломатлигига жиддий таъсир қиладиган кўрсаткич эмас”, – деди Феруз Сафаров.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026