Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сенати рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни тасдиқлади
2024 йилги мудофаа харажатлари учун 880 миллиард доллар ажратилади.
АҚШ Сенати мудофаа харажатлари учун 880 миллиард долларлик қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда C-SPAN телеканали хабар берди.
Якуний лойиҳа дастлабки вариантдан бироз фарқ қилади. Унда давлат тиббий суғуртаси ва ҳарбийлар орасидаги гендер масалалари бўйича бандлар бор. Ушбу ўзгаришлар қонун лойиҳаси АҚШ президенти Жо Байденга имзолаш учун юборилишидан олдин келишув комиссияси томонидан ҳал қилиниши керак.
Мудофаа бюджетида Украина учун ATACMS оператив-тактик ракета тизимлари учун 80 миллион доллар, шунингдек, Хавфсизлик ташаббуси орқали ёрдам сифатида 300 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ АҚШ Сенати мудофаа бюджетига Киевга ҳарбий ёрдамни чеклаш бўйича тузатиш киритишни қўллаб-қувватламаган эди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026