Ўзбекистон | 19:43 / 31.07.2023
13693
4 дақиқада ўқилади

Эртадан кириш имтиҳонлари бошланади – абитуриент имтиҳон учун қандай тайёрланиши керак?

Олдиндаги 13 кун Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Kun.uz абитуриентлар учун қизиқ бўлган “тестга соат нечада бориш керак?” “форма сўралмайдими?” “қандай ҳолатда абитуриент тестдан четлаштирилади?” каби саволларга жавоб беради.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

1 августдан 13 августгача давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи учун имтиҳонлар бўлиб ўтади. Жами 72 та катта сиғимли биноларда ўтадиган имтиҳонларда қарийб 950 минг абитуриент имтиҳон топширади.

Имтиҳон 2 сменада бўлиб ўтади.

  • 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
  • 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Абитуриент имтиҳон бошланишидан камида бир соат олдин ўзи тест топширадиган ҳудудга етиб бориши ва ярим соат олдин ўзи учун белгиланган жойга ўтирган бўлиши лозим. Кечикканлар имтиҳонга киритилмайди. Абитуриент имтиҳонга кириши учун 2 та ҳужжат паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси бўлиши керак. Рухсатномани рангли принтердан чиқариш шарт эмас. 

Имтиҳонга киришда абитуриент бир нечта назорат пунктларидан ўтади, видеофиксация орқали шахси тасдиқланади. Паспорти (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси бўлмаса, имтиҳонга қўйилмайди.

Микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабилар олиб кириши мумкин эмас. Бу тақиқланган нарсаларни олиб кирган абитуриентлар имтиҳондан четлаштирилади.

Имтиҳон жараёни test2023.uz сайти орқали онлайн трансляция қилинади.

Форма керакми?

Абитуриент кириш имтиҳонларига ўзига қулай исталган кийимда бориши мумкин. Белгиланган бирор форма йўқ.

Тест топшириқларини қандай ишлаш керак?

Биринчи навбатда абитуриент жавоблар варақаси ўзига тегишли эканини ҳамда тест топшириқлари китобининг абитуриент рухсатномасида кўрсатилган фанлар билан мослигини, тест китобчасида нуқсонлар йўқлигини текшириб олиши керак.

Агар:

  • Жавоблар варақаси абитуриентга тегишли бўлмаса;
  • Тест топшириқлари китобидаги фанлар мос келмаса;
  • Тест китобчасида нуқсон бўлса, назоратчига хабар бериши лозим.

Имтиҳонда абитуриентга тест топширадиган фанига қараб Менделеев жадвали, доимий физик катталиклар ва шартли белгилашлар жадвали ҳамда кимё, физика ва математикадан асосий формулалар жавдаллари берилиши мумкин.

Абитуриент тест китобчасидан қоралама (черновик) сифатида фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги имтиҳонда жами 5 та фандан 90 та савол – 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан, 3 та мажбурий фандан 10 тадан савол тушади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл эса 189 балл.

Имтиҳоннинг биринчи кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Эртага, 1 август учун эълон қилинган об-ҳаво прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ атрофида бўлади. Бундай об-ҳаво 2-смена – соат 15:00 да бошланадиган имтиҳонда қатнашадиганларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин.

Иссиқда ҳолсизланмаслик, офтоб урмаслиги учун абитуриентларга:

  • кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиши;
  • иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиши тавсия қилинади.

Лекин имтиҳонга қуёшдан сақловчи кўзойнак ва соябон кабилар олиб кириб бўлмайди.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти