Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвага дронлар ҳужуми оқибатлари, Бахмут атрофидаги ярадор аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 522-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Москва бир ҳафта давомида иккинчи бор учувчисиз учар қурилмалар ҳужумига йўлиқди. Москва-Сити ишбилармонлар марказидаги икки осмонўпар бино шикастланган. Фавқулодда хизматларга кўра, бир киши жароҳат олган.
- Суми шаҳрида Россия ракета зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатланди.
- РФ мудофаа вазирлиги 30 июлга ўтар кечаси украинларнинг 25 та дрони Қримга ҳужум қилганини маълум қилди. Вазирликнинг тасдиқлашича, барча дронлар йўқ қилинган, жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ. Украина томони бу ҳужум юзасидан муносабат билдирмади.
- Рим папаси Россияни Украина Қора денгиздаги портлардан ғалла экспорт қилишини таъминлайдиган ғалла келишувига қайтишга чақирди. РФ бу келишувни 17 июл куни тарк этган, буни келишувнинг Россиядан ўғит экспорт қилишни осонлаштиришга тааллуқли қисмига амал қилинмаётгани билан изоҳлаганди.
Москва-Ситига дронлар ҳужуми
30 июлга ўтар кечаси Москва яна бир бор учувчисиз учар қурилмалар ҳужумига учради. Улардан иккиси Москва-Сити ишбилармонлар марказидаги биноларга — «IQ-квартал» ва «Око-2» минораларига келиб урилган — портлашлар оқибатида бу икки бинонинг бир неча қаватларидаги ойналар синиб кетган. Ҳукумат жабрланганлар ҳақида расман хабар бермаган, аммо фавқулодда хизматлар «Око-2» биносида қўриқчи яраланганини маълум қилган.
Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, дронлар украинларники бўлган. Кремлда бу ҳақда ҳеч нарса дейишмади. Украина президенти офисида ҳам ҳужумга алоқадорлик тасдиқланмади. Украина ҚК ҳаво кучлари расмийси Юрий Игнат «Россияда доим нимадир учиши ва бу Москвага ҳам тааллуқли экани»ни айтди. Володимир Зеленский «уруш аста-секин Россия ҳудудига қайтиши» ҳақида гапирди.
Юрий Кочетков / EPA / Scanpix / LETA
Александр Неменов / AFP / Scanpix / LETA
Влад Карков / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Влад Карков / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Донецк ўққа тутилиши оқибати
Бахмут яқинидаги тиббий пунктдаги ярадор аскарлар
Киевда «Родина-мать» ёдгорлигидан СССР герби демонтаж қилиниши
Олег Петрасюк / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
12:13 / 19.06.2026