Жаҳон | 09:11 / 31.07.2023
4879
2 дақиқада ўқилади

NYT: АҚШ Хитойни инфратузилмани вирус билан зарарлаганликда гумон қилмоқда

NYT мақоласида айтилишича, Пекин Тайванга ҳужум қилинса, Вашингтоннинг жавоб чораларини секинлаштириш учун АҚШ ҳарбий базаларини қувватлантирадиган электр тармоқлари узилишига эришмоқчи.

Фото: unsplash/hishahadat

АҚШ разведка хизматлари фикрича, Хитой АҚШнинг муҳим инфратузилмасига, жумладан Пекиннинг Тайванга қарши эҳтимолий тажовузи вақтида АҚШ қўшинларини жойлаштириш ёки етказиб беришни тўхтатиш ёки секинлаштириш учун зарарли дастурларни киритган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times газетаси 30 июль, якшанба куни ёзди

Мақолада айтилишича, АҚШ ҳарбийлари, шунингдек, разведка ва миллий хавфсизлик расмийлари фикрига кўра, бу вирус АҚШ ҳарбий базаларини таъминловчи электр тармоқлари, алоқа ва сув таъминоти тизимлари бошқариладиган тармоқларда ишга туширилади. Қўшма Штатлардаги оддий уй хўжаликлари ва корхоналар ҳам битта электр ва сув тармоқларидан фойдаланиши ҳисобга олинса, ушбу дастурий таъминотнинг зарари айниқса катта бўлиши мумкин. 

Вашингтонга кўра, «соатли механизмга эга бомба»га қиёсланган вирус Хитой халқ озодлик армиясида ишлайдиган ҳакерлар томонидан яратилган бўлиши мумкин. 

Таъкидланишича, бундай вирус мавжудлиги ҳақидаги биринчи тахмин май ойининг охирига тўғри келади. Ўшанда Microsoft АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари йирик базаси жойлашган Микронезиянинг Гуам ороли ва АҚШнинг айрим ҳудудларида телекоммуникация тизимларида сирли компьютер кодини топгани ҳақида эълон қилган эди. 

Мавзуга оид