Жаҳон | 10:23 / 01.08.2023
4710
2 дақиқада ўқилади

Туркия компанияси Украинада дронларни таъмирлаш марказини қуради

Украина Мудофаа вазирлиги Туркиянинг Baykar компанияси билан мамлакатда Bayraktar дронларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш бўйича шартнома имзолади. 

Фото: Vasyl Bodnar

«Биз келишувга эришдик, яқин вақт ичида марказ ташкил этилади. Биз учун Украинада дронларга хизмат кўрсатиш бўйича ўз базамизни яратиш муҳим», - деди Украина Мудофаа вазирлиги давлат котиби Константин Вашченко. 

2022 йилда Reuters агентлиги Baykar компанияси икки йил ичида Украинада дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берганди.

Аввалроқ Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин мамлакатда Туркиянинг Bayraktar учувчисиз самолётларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланганини маълум қилганди. 

8 июль куни Туркия ва Украина ўртасида дронларни биргаликда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланган эди. Туркиянинг Baykar компанияси бош директори Холуқ Байроқтор сўзларига кўра, компания 2025 йилда Украинада Bayraktar TB2 ва Bayraktar Akinci дронларини ишлаб чиқаришни бошлайди. 

Украинада Bayraktar зарба берувчи дронларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалари ҳақида Туркиядаги элчи Василий Боднар 2022 йил август ойида эълон қилган эди.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид