Жаҳон | 19:27 / 01.08.2023
50655
2 дақиқада ўқилади

Хитойда айиқни кийинтирилган одам деб гумонлашди. Ҳайвонот боғи бу аслида ҳам айиқ эканини исботлашига тўғри келди

Хитойнинг Ҳангчжоу шаҳридаги ҳайвонот боғи жамоатчиликка ўзидаги малай айиғи айиқ кийимидаги одам эмас, аслида ҳам айиқ эканини тушунтиришига тўғри келди. Бунга интернетда тарқалган видео сабаб бўлди, видеодаги айиқлардан бири оёқда тик турган одамга ўхшаб кетади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу одам эканини гумон қилишди. Бунга жавобан Ҳангчжоу ҳайвонот боғи ходимлари одамлар шунчаки бу тур ҳақида кам билишларини билдирди.

Видеода қуёш айиғи ўз вольери чеккасида икки оёққа таянган ҳолда туриб панжаларини икки томонга чўзиб, афтидан, унинг ўзи ҳайвонот боғига келганларни кузатади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айиқ қандай қилиб озғин оёқларида бундай тик тура олиши мумкинлигидан ҳайрон бўлиб савол қўйишган. Бундан ташқари, белнинг орқа қисмидаги бурмалар тирик ҳайвоннинг ҳақиқий терисидан кўра кўпроқ мос келмаган айиқ кийимига ўхшаб кетарди.

Ҳайвонот боғи ходимлари айиқ номидан шундай сўзлар билан баёнот беришган: «Айрим одамлар ўйлаяптики, мен одамдек кўринаман… Афтидан, сиз мени унча яхши билмайсиз».

«Гап айиқлар ҳақида кетганида, хаёлга келадиган биринчи нарса — бу улкан фигура ва ақл бовар қилмас куч… Аммо барча айиқлар ҳам — улкан ва хавф тимсоли эмас», дейилган баёнотда.

Ҳайвонот боғи вакиллари малай айиқлари — уларни «қуёш айиқлари» ёки бируанги деб ҳам аташади — бу айиқнинг энг кичик тури эканини эслатишган: улар одатда йирик ит ўлчамида бўлади, уларнинг танаси узунлиги 70 сантиметрдан бир ярим метргача етади, вазни 25 килограммдан 65 килограммгача бўлади.

Кўкрак қафасидаги тўқ сариқ рангдан қаймоқ ранггача бўлган доғлари сабабли малай айиқлари айрим тилларда «қуёш айиғи» деб ҳам номланади

Бу йўқолиб бораётган тур бўлиб, Жанубий-Шарқий Осиёнинг тропик ўрмонларида яшайди.

Мавзуга оид