Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги ҳар иккинчи электромобил Хитойда ишлатиляпти
Хитой электромобиллар бозорида ҳукмронлик қилмоқда ва унинг етакчилиги тобора кенгайиб бормоқда.
Фото: Reuters
Дунёдаги барча электрдвигателли ва гибрид автомобилларнинг ярмидан кўпи Хитойда ишлатиляпти. Бу ҳақда 2 август, чоршанбага ўтар кечаси Штутгарт тадқиқот институти ZSW маълумотларига таяниб, dpa агентлиги хабар берди. Унга кўра, 2023 йил бошига келиб Хитой йўлларида 14,6 миллион электромобил ҳаракатланган бўлса, бу уларнинг дунёдаги умумий сонининг 53 фоизини, яъни 27,7 миллион донани ташкил этади.
Иккинчи ўринда 3,4 миллион электромобил рўйхатга олинган АҚШ жойлашган. Учинчи ўринда 1,9 миллион дона шундай машиналар мавжуд бўлган Германия. Франция ва Буюк Британия мос равишда 1,1 миллион ва 1 миллион электромобил билан тўртинчи ва бешинчи ўринларда.
Хитой, ZSW маълумотларига кўра, нафақат электромобиллар бозорида ҳукмронлик қиляпти, балки унинг бошқа мамлакатлардан ўзиб кетиши тобора ортиб бормоқда. «Агар Германия 2030 йилга бориб кўчаларга 15 миллион электромобилларни чиқариш бўйича ўз олдига қўйган мақсадига эришмоқчи бўлса, у ҳолда ҳар йили 2022 йилдагидан икки баравар кўп автомашиналарни рўйхатдан ўтказиши керак», деди институт матбуот котиби Андреас Пюттнер.
Мавзуга оид
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
21:32 / 21.04.2026
Хитойда собиқ амалдор Цзэнбин коррупция учун ўлимга ҳукм қилинди
17:59 / 20.04.2026