Ўзбекистонда Chevrolet Monza ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин
UzAuto Motors Chevrolet Monza автомобилларини SKD усулида йиғиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу модел ўтган йили Хитойда 13 минг 200 доллардан сотувга чиқарилганди.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Monza ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.
Компания расмий вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу моделдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш катта инвестициялар жалб этишни талаб қилади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш нафақат Асакадаги автомобил заводини қайта жиҳозлаш, балки маҳаллий етказиб берувчилар томонидан зарур бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳам тақозо этади. Бироқ Chevrolet Monza автомобилларига талаб ва қизиқишнинг ортиб бораётгани ҳисобига UzAuto Motors SKD усулида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистонда Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақида 2019 йилда ҳам хабарлар тарқалган, ўшанда бу модел Chevrolet Cobalt ўрнини эгаллаши тахмин қилинганди. Лекин ўшанда “Ўзавтосаноат” вакиллари бундай режа борлигини рад этганди.
Маълумот учун, Monza – Chevrolet компаниясининг энг арзон автомобилларидан бири. Бу моделнинг янгиланган 3 та версияси 2022 йилнинг сентябр ойида Хитойда 13 200 доллардан 15 200 долларгача бўлган нархларда сотувга чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабр ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt вa Gentra учун шартнома тузиш тўхтатилганди. Бу моделларга шартнома бериш қачон бошланиши ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024