22:09 / 03.08.2023
23237

Араб чемпионлари кубоги. Роналду «Ан-Наср»ни чоракфиналга олиб чиқди, Мане дебютини ўтказди

Араб чемпионлари кубоги 3-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Мисрнинг «Замалек» жамоасига қарши майдонга тушди.

Фото: Getty Images

«Қирол Фаҳд» стадионидаги учрашувда Қоҳира клуби Зизонинг 53-дақиқадаги голи эвазига ҳисобда олдинга чиққач, «Ан-Наср» клуби турнирни тарк этишга яқин эди. Аммо 87-дақиқада Криштиану Роналду катта саҳнага чиқиб, бош билан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Шу тариқа, Ар-Риёд клуби ушбу дуранг эвазига С гуруҳида 5 очко билан 2-ўринни қўлга киритиб, чоракфиналга йўлланма олди. «Замалек» 4 очко билан 3-ўринда қолди, «Аш-Шабоб» эса 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб плей-оффга чиқди.

Араб чемпионлари кубоги. 3-тур
«Замалек» Миср – «Ан-Наср» Саудия Арабистони – 1:1
Голлар: 1:0 – Зизо (53, пенальти), 1:1 – Роналду (87).
«Ан-Наср»: Ал-Ақиди, Ал-Ғанам, Лажами, Маду (Ал-Амри, 46), Теллес (Конан, 64), Брозович, Фофана (Ал-Ҳасан, 92), Алева (Садио Мане, 46), Ғариб (Ас-Сулайҳим, 64), Талиска, Роналду.

Top