Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея мудофаа вазирлари Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди
Корея Республикаси миллий мудофаа вазири Ли Жонг Суп бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, пойтахтда ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов кореялик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлади.
Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришда истиқболли таклифлар билан чиқди.
Учрашувдан сўнг Корея Республикаси ҳарбий делегацияси Ўзбекистон қуролли кучлари академиясига йўл олди. Бу ерда меҳмонлар академия фаолияти ва инфратузилмаси билан танишди.
Мазкур ташриф давомида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ҳарбий таълим масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
08:28 / 24.04.2026