Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин юқори даромад олувчи компанияларга солиқ солиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Путин санкциялар ва Россиянинг Украинага қарши урушидан келиб чиққан бюджет камомадини қоплаш учун компанияларнинг ортиқча фойдасига солиқ солиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Россия президенти Владимир Путин 4 август, жума куни 2021—2022 йилларда 1 миллиард рублдан ортиқ даромад олган компанияларнинг ортиқча фойдасига бир марталик солиқни белгиловчи қонунни имзолади. Ушбу ҳисса орқали Россия ҳукумати, оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, учдан бир қисми Украинага қарши урушга сарфланаётган давлат бюджети тақчиллигини қисман қоплаши кутилмоқда.
Ортиқча фойда 2021-2022 йиллардаги ўртача фойда ва 2018-2019 йиллардаги фойда ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади. Фирмалар ушбу сумманинг 10 фоизини тўлаши керак бўлади. Умуман олганда, солиқ Россияда фаолият юритадиган 2500 га яқин рус ва хорижий компанияларга таъсир қилади. Нефть-газ сектори, кўмир саноати корхоналари, шунингдек, кичик бизнес вакиллари уни тўлашдан озод қилинади.
Расмийларга кўра, бундай ҳисса ғазнани 300 миллиард рублга тўлдиради. Аввалроқ Bloomberg агентлиги Москва ушбу маблағнинг камида бир қисмини Украинага қарши урушни молиялаштириш учун ишлатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Россия ҳукумати бир марталик бадалдан тушган пуллар болали оилаларни мақсадли қўллаб-қувватлашга йўналтирилишини эълон қилди.
Ғарб санкциялари ва Украинага қарши узоқ давом этаётган уруш муносабати билан бюджетни тўлдиришга боғлиқ муаммолар туфайли Россия расмийлари дастлаб йирик корхоналарга бюджетга «ихтиёрий» ҳисса қўшишни таклиф қилди. Ушбу ташаббус муваффақиятсизликка учрагач, ортиқча фойда учун бир марталик солиқ жорий этишга қарор қилинди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026