Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бош кийимини олиш учун метро йўлига тушган фуқарога нисбатан баённома расмийлаштирилди
Тошкент метросининг «Дўстлик-2» бекатида йўловчи бош кийимини олиш учун метро йўлига тушган. Унга нисбатан ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома тузилди.
Видеодан кадр
Жорий йилнинг 4 август санасида Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатида фуқаро А.М. метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш мақсадида ўзбошимчалик билан поезд йўлига тушган.
«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, метрополитен ва ички ишлар органи ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар орқали йўловчи зудлик билан хавфсиз тарзда платформага чиқарилган.
Қайд этилишича, фуқаро А.М.га нисбатан «Метрополитендан фойдаланиш тартиб-қоидалари»га амал қилмагани сабабли баённома расмийлаштирилган.
«Тошкент метрополитени» метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланувчи юқори кучланишли электр токи мавжудлигини эслатиб ўтган.
«Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Бу каби ҳолатларга дуч келганингизда, зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:36 / 13.02.2026
Тошкент бош режаси баҳорда ўзгартирилиши мумкин – Murad Buildings
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
23:28 / 11.02.2026