Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Хитойнинг тинчлик музокараларида иштирок этишини олқишлади
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитой ҳукуматининг Евросиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэйнинг Саудия Арабистонида 5 ва 6 август кунлари Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиши ҳақидаги маълумотни «супер ютуқ» деб атади.
Унинг қайд этишича, Хитойнинг иштироки Саудия Арабистони расмийлари воситачилигида амалга оширилган ишлар натижасида таъминланади.
Музокараларда 30 га яқин давлат, жумладан, Украина расмийлари иштирок этиши керак. Россия учрашувга таклиф қилинмади.
Бундан ташқари, Жанубий Корея Саудия Арабистонида 5 ва 6 август кунларига мўлжалланган Украина бўйича музокараларда иштирок этиши мумкин.
Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 3 август куни дипломатик манбага таяниб хабар беришича, Сеул ҳукумати Жиддадаги йиғилишда президент маъмурияти миллий хавфсизлик бўлими вакилининг иштирок этиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи шундай анжуман 26 июнь куни Копенҳагенда бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026