12:30 / 07.08.2023
6831

Элчихона: Покистонда поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Кеча Покистон жануби-шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди.

Фото: REUTERS/Yasir Rajput

Туркиянинг Аnadolu ахборот агентлиги маълумотига кўра, яна камида 80 киши жароҳат олган.

Покистоннинг Синд провинцияси, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда. Тумандаги тиббиёт муассасаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ушбу йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Поезд ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор, дейилади Аnadolu хабарида.

Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Покистондаги темирйўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида мамлакат фуқаролари йўқ. Вазият дипломатлар назорати остида.

Top